.RU

Тўғри бўлмоқ нима ўзи - Тўпловчи: Пирму ҳ аммад Холму ҳ аммад


Тўғри бўлмоқ нима ўзи,



Нима деганидир, тўғри яшамоқ?



Бўйнингни қайирсалар,



Қаддингни буксалар, михни буккандай,



Қўлингни синдирсалар, бир чўп сингари,



Бошингни тешсалар-у,



Дами чиққан тўпдай шалвираб қолса бошинг,



Ва шу шакилсизлик ичида,



Ичингда бир тўғри чизиқ қолса гар,



Демак сен тўғрисан,



Сен ўғри эмассан, биродар.



“Ким учун” шеърида эса, нимани, нега, қандай қилиб амалга оширишини билмаган совет одамининг ҳайронлиги тилга олинади:



Ким учин каттаман?



Ким учин қулман?



Кимлардан юз буриб, кимга мен кулай?



Тушунтир: мен қайси ёқдан вакилман?



Нимадан шод бўлай, нимадан хурсанд,



Шу ерда қилт этмай турсам?



Кимнинг қули эканлигини билмаган бу инсон, кимнинг дўст, кимнинг душман эканлигини ҳам била олмайди. Айни пайтда, нимадан хафа бўлиб, нимадан хурсанд бўлишини ҳам билмайди. Шеър сўнгида шоир, бу ҳайронлик ичида:



Айт, кимга мен ўқрайиб қарайин,



Оёғини босиб олайин кимнинг?



мисраларийла, кимга хусумат кўрсатиши кераклигини сўрайди.



Хулоса қиладиган бўлсак, режим шарофати билан, руҳи зада бўлган, ҳатто ўлдирилган совет одами, жамият ичида ёлғиздир. У ишонч туйғусини йўқотган ва ҳар замон таъқиб остида эканлигини ҳис қилмоқдадир. Кимнинг дўст, кимнинг душман эканлигини, нимани, нега бажарилишини, нега хафа бўлишини, нимадан мамнун қолишини билолмаяпти. Бесаранжом, беҳузур; самимиятсиз, бугунги кун қайғуси билан яшаётган, ҳуркак, хушомадгўй ва ўз манфаати йўлида хиёнат қилмоқдан ҳам ҳазар қилмайдиган бир типдир. Бундай инсонлар типига бир ном бериш керак бўлса, ҳеч тараддутсиз “манқурт” дея ном қўйиш мумкиндир. Дунё жаннати дея пропаганда қилинган коммунизмнинг, аслида инсонни нақадар ерга уриши, хор қилинишини кўрсатиб турган бу ҳақиқатлар кишини даҳшатга солади.



Демак, сиёсий оти Совет Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи бўлган бу Рус империяси, аслида, инсоний қадр-қимматлардан бегоналашган, таркиб топиш, танлаш қобилиятини йўқотган инсонларни юзага келтирган бир манқуртлар империясидир. Бу, империянинг етмиш йил ҳукум суриши, ва тарқалишини изоҳ этувчи муҳум хусусиятдир. Тузум қўрқув ва зўравонликка таянгани учун бир муддат ҳукмдорлик қилди, фақат, инсон характерига сингиб кета олмагани учун тугаб битди.



Муҳаммад Солиҳ, шоир бўлиши билан бирга сиёсий ва сотсиал масалаларда ҳам катта билимга эга бўлган ғоя одамидир. У тузумдаги ҳақсизликларга эътироз этиш билан, халқнинг миллий шуурини очишга бел боғлади. Бу мақсадда,

жу

да кўплаб муаммоларни кўтариб чиққан мақолалар ёзди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ичида бўлди. “

Э

РК” Демократик Партиясини қурди. Аммо, у халқни уйғотмоқнинг, моддий ва маънавий ҳаёти инқирозга юз тутган бир жамиятни оёққа турғазиш, нақадар оғир иш эканлигини ҳам яхши билади. 1980 йилда ёзган, “Сўзларни яратиб” номли шеърида, бир ғоя одами ўлароқ, ўзи юзма-юз келган машаққатларни тилга олади:



Сўзларни яратиб,



Уларга бўйсунамиз бир куни.



Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар,



Маълум ҳарфлардан ташкилланган сўз.



Дейлик, “Ахмад!” деса уйғонмайман мен,



Уйғонмайман, “Тошмат” деб бақирсалар ҳам.



Уйғота олмайди, мени ҳеч қачон



Исмимни билмаса момоқалдироқ.



Ўйлаб кўринг энди, қанчалар қийин,



Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган доҳийга.



Муҳаммад Солиҳ, бу шеърда, жамиятнинг ҳар бир шахсини (онгни) битта-битта уйғотмоқ кераклигини, акс ҳолда, мақсадга эришмоқ мумкин эмаслигини ифода этмоқдадир.



Шоир, “Одам жамлаб олса ўзини” шеърида, инсоннинг шахс сифатида қадр-қимматини, қудратини тасвирлайди. Бу қадриятнинг юзага чиқиши, сабот ва

жа

соратга боғлиқдир. Фақат, ўзига ҳоким бўла билган, ва ҳар ерда собитлик кўрсата билган инсонгина, ғоя одами бўла олади. Муҳаммад Солиҳ, ўз ўлимини жасорат билан қаршилай оладиган инсонларга “улкан лашкар” номини бермоқдадир.



Вужуд, томирларинг ёпиб ол,



Киритма у ерга сотқин титроқни...



Кўкракка лахча чўғ темирни



Босганда душман,



Оғиз, гуллаб қўйма кўкрак сирини.



Қичқириб юборма бўғиз,



Инграб, хирқирама азобдан.



Одам

жа

млаб олса ўзини



Ўзини катта бир майдонга йиғса, –



У улкан лашкардир.



9. Тузум билан боғлиқ шеърлар



1970 - йилларда шоир сифатида танилган Муҳаммад Солиҳ, ўша даврнинг шоҳиди ўлароқ, бутун Советлар Иттифоқида ва ўлкаси Ўзбекистонда тадбиқ этилган сиёсий режимни шарафлаб шеърлар ҳам ёзган эди. Бироқ, 1985 йилдан аввалги ёзган шеърларда бу масалани тилга оларкан, бироз фарқли йўл танлаши лозимлигини англайди. У шеърларида ифодаламоқчи бўлган туйғу ва тушунчаларини кўпроқ имо-ишора, образлар орқали англатишга ҳаракат қилади.



Мажоз ва ташбеҳлар билан ўралган бу шеърларда асл маъно, нозик парда ортига бекитилгандир.



Шоирнинг бу йўлни танлашининг бир қанча ҳақли сабаблари бордир.



1960 йилларнинг охирида, 1956 йилдан бери ҳаётнинг ҳар соҳасида кўрилган нисбий эркинлик барҳам топади. Сталин даврида, ўттиз йил давомида амал қилиб келинган зўравонлик сиёсати, яна янгидан жонлантирилди. Бутун Совет Иттифоқи, иқтисодий ва фикрлаш нуқтаи-назари “Турғунлик ботқоғига” ботди. Шоирлар ва ёзувчилар устидан юргизилаётган сиёсий босим яна ҳам оғирлашди. Бундай тадбирга қарши чиққанлар жазолантирилар эди. 1970-йилларда Александр Солженитсин ва Андрей Сахаров каби либерал фикрли рус зиёлилари ҳам, “ватан хоини” ва ё “халқ душмани” эълон этилиб, мамлакатдан ҳайдаб чиқарилдилар, ёки қамоққа ташландилар. Ўзбек шеъриятининг ҳозирги замон буюк шоирларидан Эркин Воҳидов ҳам 1968 йилда ёзган “Ўзбегим” номли қасидаси учун, бир неча бор КГБга чақирилиб сўроқ қилинди. Аммо, бундай таъқиқлардан илгарироқ, ўн йилча давом этган сиёсатдаги юмшаш даврида, адабиётда муҳим ўзгаришлар юз берди.

Совет идеологиясини танқид этган, ҳатто рад этган миллий асарлар чоп этилган эди. Бошқача ифодаланадиган бўлса, адабиётда янгидан пайвандланган миллий уйғониш фикри, бу вақтга келиб инсонларнинг кўзини очган эди.



Шу сабабли янги зулм сиёсати, адабиётда кўринган миллий уйғониш ҳаракатини тамоман сўндира олмади.



Адабиёт, 1970 йилларда, бу миллий характерини, айниқса шеърда, янгича бир шаклда давом эттирди.



Муҳаммад Солиҳ, 1970 йиллар шеъриятида пайдо бўлган бу шаклни шундай изоҳлайди:



”Сотсиал, сиёсий ва очиқча ифодалар ўрнига, қоришиқ шакллардан майдонга келган, ёпиқ ифодалар шеъриятда ўрин олди. Биз буни ўша даврда “метафоризим” деб атадик. Метофоризим, 1970 йилларнинг бошида янада кучайган сиёсий ва сотсиал тазйиқларга қарши адабиёт тарафидан қўлланилган бир қалқон эди.



Адабиёт

жо

нли бир хилқатдир. Ҳар қандай шароитда ўзини ҳимоялаб келмоқда. Чунки ҳар замон, қандай вазиятда, ҳаётда қолмоқнинг бир йўлини топа олмоқдадир. 1970 йилларда, шеърнинг ўз-ўзини ҳимоя қиладиган қалқони – метофоризм эди”.



Метафора – миллий идеални, соф адабиёт воситасида ифодалаш имконини кенгайтирди. Муҳаммад Солиҳ, бошқа бир мақоласида ҳам, шоир ва ёзувчиларнинг 1970 йилларда қайси шартлар остида асарлар ёзганларини изоҳларкан, таъқиб-тазйиқлар сабабли “ўз сўзларига қават - қават кўйлаклар” кийдирганларини айтади.



Муҳаммад Солиҳнинг, тузумни танқид этиб ёзган илк шеъри, “Кечиккан баҳор”дир. Шеър 1975 йилда ёзилган. Бу шеърда совет тузумининг парчаланганлиги билдирилмоқда.



Муҳаммад Солиҳ, шеър сўнгида ўзгача бир янгиликдан сўз очади. Аммо, бу ўзгачаликнинг моҳияти ҳаққида ҳеч нарса демайди; фақат “ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам майли”, дейди. “Бешинчи фасл”, яъни бешинчи мавсум, ҳали дунё билмаган янги бир ҳаёт тарзи демактир. Муҳаққақ бир ўзгаришни орзу этган шоир тасаввуримизга сиғмаган, ҳатто, инсон фарзандининг кўзи кўриб, қулоғи эшитмаган номаълум бир ҳаёт тарзига ҳам розидир. Зеро, бу янги ҳаёт тарзининг, қанчалар ёмон бўлса бўлсин, ҳозирги ҳаёт тарзидан яхшироқ бўлажагига мутлақо ишонмоқдадир:



Бизга фасл керак! Фарқи йўқ бизга



Ҳаттоки бешинчи фасл бўлса ҳам!



Муҳаммад Солиҳ, “Сенинг уйинг” номли шу йилларда ёзган шеърида эса, бахт ва саодат мажҳул бур мамлакатда зоҳир бўлганлигини билдирмоқда.



Бахт мутлоқ хабарсиз –



Ўзининг акси



Ўзидан узоқда, ўша кўзгуда



Жимирлаб турганин билмайди.



У “Байрам” номли шеърида, совет жамиятини ва бу жамиятнинг қадриятларини, иштирок этиш мажбуриятида қолган байрамларини рад этишини билдиради. “Дастлабки қувонч” шеърида эса, бир инсон ўлароқ, мулкдорнинг туйғусини бош планга чиқаради. Аммо, тузум буни қабул этмайди. Ҳолбуки, бир уйга эга бўлмоқ, шоир учун энг буюк бахтиёрликдир.



Муҳаммад Солиҳ, ҳаёт ҳикоясини англатар экан, яшаш мумкин бўлган бир уйга кўчишнинг ўзи учун на қадар катта воқеа бўлганини шундай ифодалайди: 1984-йил охирида, ҳаётимда “муҳим бир воқеа юз берди. Ёзувчилар Уюшмаси менга бир эмас, икки эмас, нақд уч хонали уй берди.

Ўн тўрт йил ижарада яшаган совет кишиси учун, бу бир мўжиза эди. Бироқ, Муҳаммад Солиҳ, таъриф этган бу уй 1993 йилнинг баҳорида тортиб олинди.



“Дастлабки қувонч” шеърида, эслатганимиздек, шоир ўзи орзу қилган уйнинг деворларини шафқат-ла силамоқни, уйнинг эшикларини, ошиқ йигит қизни қучгани сингари қучоқлашини, ҳаммомига кириб, завқдан қичқирмоқни, ва истаган портретни истаган деворига осмоқни хаёл қилади. Ва ниҳоят, уйдан қувилмоқ хавотиридан қутулганидан хурсанд бўлади.



Муҳаммад Солиҳ, шеърларининг энг асосий қисмини пессимистик кайфиятдаги шеърлар ташкил этгани учун, 1980 йилларда танқидчиларнинг эътирозига учради. Чунки ундан, Совет идеологиясига хизмат қилувчи, ўзи яшаб турган ҳаётга мад

ҳ

иялар ёзиши, “қасидабозлик”ни кутишаётган эди.



Шоирга қаратилган танқидларда, совет ҳаёт тарзининг у ўйлагандек зулмат ичида эмаслигини, ва бундай тушунчанинг аслида ва

ҳ

имадан иборат эканлигини хотирлатади:



Танқидчи айтгандай сендаги ҳар шеър,



Сўриб олингандир, асли бармоқдан.



Бармоғингни сўриб, сени босар тер,



Тош турар кўндаланг, - худди томоқда.



Шеърда ифодаланганидек, шоирнинг ҳеч қайси шеъри, муайян фикр асосига таянмаган. Аксинча, унинг шеърлари, бир бармоғи оғзида бўлгани ҳолда, қон, тер ичида ёзилган ҳаяжонлардан бошқа нарса эмасдир.



Муҳаммад Солиҳ, бундай айбномаларга жавобан, шеърнинг қайнар булоғи бармоқларида эканлигини қабул этади.



Аммо, қуруқ сафсатадан иборат айбномаларга жавоб сифатида, ”бармоғини сўриб” ёзган шеърларида, ҳақиқатни тараннум этганини кинояли тарзда билдиради. Шоир, худди дард инсонни сўриб олгандай, худди илон заҳрининг, ёки қоннинг сўрилгани каби, ҳақиқатни, ҳаётнинг ҳақиқий чеҳрасини, бармоқларини сўриб, юзага чиқарганини ифода этади.



Дард сўриб олгандай гўё инсонни,



Сўриб олган каби илон заҳарин.



Сўриб олган каби қип-қизил қонни



Сўриб олингандир шоир шеърлари.



Шоир 1995 йилда чоп этилган “Ўзбек миллиятчилиги” номли мақоласида 1980 йилларга келиб, шеърият “метафорик қобиғини” аста-аста ёра бошлагани ва қолаверса, Горбачевнинг 1985 йил апрелида эълон этган қайта қуриш ва ошкоралик сиёсатидан кейин адабиёт “пистирма”дан чиққанини билдиради. Шоир бу йилларда ёзган шеърларида, тузумдан норозилигини очиқ ўртага ташлайди. Бу даврг оид “Деҳқон қўллари”, “Ўзбек аёлига”, “Бошқа”, “Тараққиёт” ва “Мақол” каби шеърларида турк халқлари ўлкаларининг мустамлака ҳолига келганларини билдиради. Номлари айтиб ўтилган илк уч шеърда ҳам тупроғи, ҳам халқлари билан пахтага қул этилган Ўзбекистоннинг таланганлиги баён этилади. “Деҳқон қўллари” шеърида, ўзбек деҳқонини


2010-07-19 18:44 Читать похожую статью
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • Контрольная работа
  • © Помощь студентам
    Образовательные документы для студентов.